Bosh sahifa Mualliflardan 1-июнь — МЕҲР улашиш байрами

1-июнь — МЕҲР улашиш байрами

0

1-июнь. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини болалар қатори катталар ҳам ҳар йили орзиқиб кутади. Айниқса, ота-оналар фарзандларига қандайдир мўъжизалар, кутилмаган совғалар қилишга  ҳаракат қилишади. Жудаям ишга кўмилган энг банд ота-она ҳам болалар кунида фарзандларига вақт ажрата олади. Бугун Навоий шаҳридаги Истироҳат боғида бўлиб, бир саволга жавоб излашга ҳаракат қилдим. Ва 100 нафар 8 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўғил қизлар ўртасида сўров ўтказдим. Ҳеч уйлаб кўрганмисиз, нега болалар истироҳат боғларини яхши кўришади, балки арғумчоқ-у, учиш атракционлари ёки турли уйинчоқлар ҳадя этилиши туфайлидир. Балки, ширинлик-у музқаймоқлар боисдир. Балки, болаларнинг кўплиги учундир. ЙЎҚ…Афсуски, биз катталар ўйлаганимиздек эмас экан.

photo_2019-06-01_19-04-57

Улар асосан ота-оналари қўлидан ушлаб, қанчалар меҳрибон оналари, қанчалар ғамхўр оталарининг борлигини кўз-кўз қилиш учун ҳам чиқишар экан. Айримларининг «дадам бугун ман билан чиқдилар», дея пичирлаб роса қувонганини кузатдим. Демак, биз ота-оналар фарзандларимизга жудаям кам вақт ажратар эканмиз. Болалар кунида улар фақат суянган тоғларининг ўзлари билан бирга бўлишларини ҳоҳлашар экан, улардан МЕҲР исташар экан, холос.

photo_2019-06-01_19-05-05

Давлат хизматлари Агентлигининг Навоий вилояти бошқармасида 115 нафар ходим меҳнат қилади. Ҳар бир ходимнинг оиласи ва боласи бор. Айримларининг ҳали ўзи фарзанд. Шундай байрамда ҳар бир ходим имкониятидан келиб чиқиб, меҳрибонлик уйларида бўлишди, истироҳат боғларида ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар, совға саломлар улашди. Турли хил кўнгил очар уйинлар ўтказишди. Айрим марказ ходимлари эса боғчаларга йўлланма бериб, ота-оналарни ҳам қувонтиришди. Хуллас, меҳр байрамида меҳр улашилди.

Энди уйлаб кўринг. Сиз бугун ҳеч йўқса битта боланинг кўнглини ололдингизми?

Нодира САМАНДАРОВА