Bosh sahifa E'tirof 12-15 март кунлари бошқирдистонлик профессор Навоийга ташриф буюради

12-15 март кунлари бошқирдистонлик профессор Навоийга ташриф буюради

0

Физика-математика фанлари доктори, профессор Юмагулов Марат Гаязович 12-15 март кунлари Навоий давлат педагогика институтига ташриф буюради, деб хабар бермоқда таълим муассасаси.

Олим бугунги кунда Бошқирдистон давлат университетида фаолият юритиб, “дифференсиал тенгламалар”, “чизиқли бўлмаган динамика”, “динамик системалар” фанларидан талабаларга сабоқ  беради.

Профессор 2011 йилда “Бошқирдистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвони билан мукофотланган.