Bosh sahifa Jamiyat 16 нафар хотин-қиз вилоятимиздаги жазони ижро этиш муассасаларидан муддатидан олдин озод қилинди

16 нафар хотин-қиз вилоятимиздаги жазони ижро этиш муассасаларидан муддатидан олдин озод қилинди

0

Эндигина икки баҳорни қаршилаган Ойгулнинг онаси озодликдан маҳрум этилди. Ўша дамлар гўдак соғинган кишиси уйга нима сабабдан келмаётганини тушунмас, бироқ уни ҳар куни жуда интизорлик билан кутарди…

Орадан анча вақт ўтиб, воли­даси уйга қайтди. Бун­­дан бе­ҳад се­вин­ган қизалоқ тунлари она­сини маҳкам қу­чиб ухлашни одат қилди — гўё меҳрибони қайтиб ке­тиб қо­ла­дигандек туюларди унга…

Ҳаётда турли омиллар билан Ой­­гул­нинг ҳолига туш­­ган, яқин­лари­нинг дийдоридан маҳрум бўл­ган ўғил-қизлар орамизда кам эмас. Юртимизда ўз қил­мишининг қонунга хилофлигини англаб ет­ган, қил­ган ишидан чин дилдан пу­шай­­мон бўлган шахс­лар­нинг афв этилиши халқимиз­нинг кечирим­ли­лик ҳам­да бағрикенглик каби азалий қад­риятларининг амал­­даги ёрқин ифодасидир.

Жорий йилнинг шу давригача 16 нафар хотин-қиз ви­лоя­тимиздаги жа­зони ижро этиш муасса­салари­дан муд­датидан олдин озод қили­ниб, оиласи бағри­га қай­тарилди.

— Бу тоифадаги аёллар банд­ли­гини таъминлаш, улар­га ижти­моий кўмак кўрсатиш борасида бир қа­тор иш­ларни олиб бормоқ­да­­­миз, — дейди вилоят хотин-қиз­­лар қўмитаси котибият му­дири Л. Неъ­матова. — Улар­нинг маъ­лумоти ва му­та­хас­сислиги бў­­йича қисқа ўқув курс­лари таш­кил этилди. Бун­дан таш­қари, улар ма­даний-маърифий тадбирларга ҳам жалб қилиниб, фаол иш­тирок эта­ёт­ганлар рағбат­лан­ти­рилмоқда.

Карманалик Саида Қулматова (исм-фамилияси ўз­гар­­ти­рил­ган) ҳам юксак бағрикенглик намунасидан баҳраманд бўл­ган­лардан. Асли ўқи­тувчи бу аёл қў­шимча да­ромад о­лишнинг эгри йўлини тан­лаганди. Фирибгарлик жи­нояти билан суд­ланиб, озод­ликдан маҳрум этил­­ган С. Қулматовага дав­ла­ти­миз томо­ни­­дан ҳалол яшаш, фар­занд­лари ка­молини кў­риб, оила­вий бахтга эришишида яна бир бор имкон бе­рилди. Унинг ўз айбини тушуниб ет­гани, ўйла­май қилган жинояти қан­дай оғир оқибат­ларга олиб кел­гани ҳақида пушаймон бўлиб айт­ган сўз­лари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Оиласи бағрига қайтган фуқаро­ларга кўрсати­лёт­ган бағ­­рикенглик ва жамиятнинг эътибори уларни ўз хатолари­дан сабоқ чиқариб, эл-юрт олдидаги масъ­у­лиятини оши­риш­­га хизмат қилади.

Хуршида НАРЗИЕВА.