Bosh sahifa Yangiliklar 2 кунлик ҳашарда 495 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди

2 кунлик ҳашарда 495 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди

0

18-19 март кунлари Навоий вилоятида ўтказилган умумхалқ ҳашарида ҳудуддаги корхона, ташкилотлар, турли ижтимоий муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан 800 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Хусусан, вилоятнинг ҳар бир гўшасида олиб борилган ободонлаштириш ишларида кўча ва хиёбонларга ўзгача файз кириб, ариқлар тозаланди. Марказий кўчаларда дарахт ҳамда буталарга шакл берилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Йўл бўйларига гул кўчатлари ўтқазилди. Айниқса, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонлар обод этилди. Бундай хайрли ишларда каттаю кичик фаол қатнашди.

 Ҳашар давомида 481 қабристон ва 38 зиёратгоҳ тозаланди. Халқнинг бирдамлиги ва ташаббуси билан 3 минг 320 гектар ҳудуд сариштали масканга айланди. Йўл бўйлари, корхона ва ташкилотлар олди, турли ижтимоий муассасалар атрофига қарийб 495 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. 2 минг километрдан ортиқ масофадаги ариқ ва лотоклар тозаланиб, сув йўллари очилди. Байрам олдидан эҳтиёжманд оилаларга меҳр-саховат кўрсатилиб, 420 та хонадон ҳашар йўли билан таъмирланди.

Шунингдек, ногиронлиги мавжуд фуқаролар ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам ажратилди.