Bosh sahifa Yangiliklar 2018 йилда Навоийда тадбиркорларга жами 1 трлн. 300 млрд. сўмдан зиёд кредитлар...

2018 йилда Навоийда тадбиркорларга жами 1 трлн. 300 млрд. сўмдан зиёд кредитлар ажратилган

0

Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессиясида айтиб ўтилди.

Хусусан, мазкур рақамлар 2017 йилга нисбатан кредтлар ажратиш 1,9 баробарга ошганлигини кўрсатади. Шунингдек, ўтган йили 1810 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган бўлиб, хусусий секторнинг саноатдаги улуши 18 фоизга, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса 40 фоизга ўсиши таъминланган.

Таъкидлаб ўтиш керак, тадбиркорларга вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси томонидан ҳам қарийб 80 млрд.сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилган.