Bosh sahifa Jamiyat 2018 йилда Учқудуқда коррупцияга оид 6 та жиноятнинг 4 таси аёллар томонидан...

2018 йилда Учқудуқда коррупцияга оид 6 та жиноятнинг 4 таси аёллар томонидан содир этилган

0

Бу ҳақда “Учқудуқ” маданият уйида туман ҳокими С.Ҳамроев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда айтилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 24 декабрда эълон қилинган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси муҳокама қилинган учрашувда тумандаги ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассасасалар мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Туман ИИБ бошлиғи А.Савуров, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Ж.Каримов, ИЖҚК департаменти туман бўлими бошлиғи Н.Тошев, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Н.Расулов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова сўзга чиқиб,  ўтган йили туманда содир этилган жиноятлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди. Хусусан, прахўрлик, коррупцияга оид жиноятлар таҳлил этилиб, булар асосан фуқароларнинг ишончига кириб, пул эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиш ҳолатлари билан боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида жиноятчилик ҳолатларини камайтиришда кенг жамоатчилик ва давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.