Bosh sahifa Yangiliklar 2019 йил охиригача барча шаҳар ва туманлар Давлат хизматлари марказларига янги бинолар...

2019 йил охиригача барча шаҳар ва туманлар Давлат хизматлари марказларига янги бинолар қуриб берилади

0
фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

Конимех туман Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлади. Бу ерда аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, банк хизмати, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими марказ биносида фаолият юритади. Туғилганлик ҳамда никоҳни қайд этиш гувоҳномаларини олиш ҳам шу ернинг ўзида амалга оширилади. Шунингдек, марказга ташриф буюрувчилар бепул интерентдан фойдаланишлари мумкин.

фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

Янги объектнинг очилиш маросими катта тантанага айланиб, туманда байрам арафасида бир қатор боғчалар ҳам фойдаланишга топширилди. 80 нафардан ортиқ болажонларга давлат хизматлари маркази томонидан мактабгача таълим муассасасига йўлланмалар тақдим этилди.

Таъкидлаш керак, жорий йилда туман ДХМ  томонидан 7 минг нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган бўлса, эндиликда қулай ва шинам бинода янада кўпроқ аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилган.

фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
фото: Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳам янги бинода иш бошлаган эди. Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг маълумот беришича 2019 йилда вилоятнинг қолган 8 та  шаҳар ва туманларида ҳам худди шундай марказлар барпо этилади.