Bosh sahifa Jamiyat 2021 йил 1 январдан лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тизими электрон шаклга ўтказилади

2021 йил 1 январдан лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тизими электрон шаклга ўтказилади

0

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 августдаги фармонига кўра, 

2021 йил 1 январдан лицензия ва рухсат бериш тартибига оид ҳужжатлар тўлиқ рақамлаштирилади. Бу ҳақда ДХА Навоий вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Эндиликда тадбиркорлар интернет орқали лицензия олиш ёки электрон тарзда лицензиясидан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, рухсат беришга оид ҳужжатларни ҳам электрон тарзда олинади. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уйдан туриб ҳам онлайн рўйхатдан ўтишлари имкон яратилади.

Билдирилишича, энди ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмайди. Чунки онлайн режимда ишлайдиган “Лицензия” ахборот тизими орқали тадбиркор барча зарур бўлган ва талаб этиладиган ҳужжатларни юклайди. Маълум вақт ичида ҳужжатлар кўриб чиқилгач, рухсатнома ва ҳужжатлар QR-код қўйилган электрон ҳужжатлар кўринишида тақдим этилади. 

 Энг муҳими, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати билан танишинг.

👉 Аудиторлик фаолияти;

👉 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;

👉 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;

👉 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;

👉 Баҳолаш фаолияти;

👉 Риэлторлик фаолияти;

👉 Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;

👉 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):

— тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;

— тиббий буюмлари тайёрлаш;

— тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;

— доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

👉 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;

👉 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:

— юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;

— юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.