Bosh sahifa Jamiyat 23 АПРЕЛЬ, НУРОТА: ЗАМОНАВИЙ ДУНЁНИ ЭСКИЧА ҚАРАШЛАРГИНА ҚУТҚАРА ОЛАДИ

23 АПРЕЛЬ, НУРОТА: ЗАМОНАВИЙ ДУНЁНИ ЭСКИЧА ҚАРАШЛАРГИНА ҚУТҚАРА ОЛАДИ

0

Сиз мана бу суратда кўриб турган лавҳалар 23 апрель куни Нурота туманининг қишлоқларида тасвирга туширилган. Мазкур ҳудудда айрим  кишилар ҳали  ҳам ерни омоч билан ағдаришади.

Очиғи,  бир-икки йилдан буён қишлоқларда томорқани мотокультиваторлар ёрдамида ағдариш «урф» бўлган,  одамлар ҳатто белкурак ишлатишга эринаётган шу даврда қўш ҳайдаётганларни баралла олқишлашимиз керак. Одамзот ҳаётида қулайликларнинг тобора кўпайиб бораётгани замонамиз кишиларини эринчоқ, дангасаларга айлантирмоқда! Нафақат экологик масалалар, балки янги касалликларнинг пайдо бўлишини ҳам сизни билмадиму, аммо мен айнан мана шунга боғлайман. Биз янги касаллик деётганимиз олимлар айтишича аслида аввалдан бор, аммо танамиз шу замонга келибгина уни юқтиришга мойиллик пайдо қилган,  холос.

IMG_20200425_080916_859_compress52 IMG_20200425_080900_266_compress42

«Омоч»дан,  яъни эски қарашлардан воз кечмайлик,   одамлар!  Тушнчаларимиз,  қалбимиз қотиб қолмаслиги учун!  Зеро,  бугунги замонавий дунёни фақат ва фақат кўҳна  қадриятлар қутқара олади.