Bosh sahifa Jamiyat 248 НАФАР БИТИРУВЧИНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ!

248 НАФАР БИТИРУВЧИНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ!

0

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежида туман ҳокими С.Хамроев билан ёшларнинг учрашувида ҳеч бир битирувчи ишсиз қолмаслиги таъкидланди.

Тоғ – кон саноатига ихтисослашган Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежини 2019-2020 ўқув йилида 9 та йўналишда жами 248 нафар ўғил-қиз тугатмоқда. Уларнинг 192 нафари ўғил, 52 нафари эса қиз болалар. Битирувчиларнинг 200 нафари иш берувчи корхона Шимолий кон бошқармаси билан тўрт томонлама шартнома тузилган.
Ҳозирданоқ, мутахассислиги бўйича иш бошлаганларнинг 161 нафари ўғил бола, 39 нафари эса қизлардир. 13 нафар битирувчи ўз  билан ишга жойлаштириш тўғрисида шартнома тузишни рад этган. Шартнома тузилмаган 35 нафар битирувчининг 27 нафари ўғил, 8 нафари қиз болаларни ташкил қилади.

Oчиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.
Кончилик касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг аксарияти олий ўқув юртларида ўқишини давом эттиришни, уларнинг баъзилари ҳам ўқиб ҳам ишлаш ниятини билдириб, ҳозирги пандемия шароитида ҳужжат топширишда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, Учқудуқ тумани ёшларига берилган имтиёзлар ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди.
Бандлигини таъминлаш бўйича шартнома тузилмаган 35 нафар битирувчига тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари масъул қилиб бириктирилди. Ўз кичик бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.Бафоев бошчилигида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Yoshlar – kelajagimiz” туман жамғармаси масъуллари лойиҳалар тайёрлашда, кредитлар ажратилишида яқиндан кўмак берадиган бўлди.
Эътиборлиси, туман ҳокими С.Хамроев томонидан бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчи аниқ бир ташкилотга бириктирилиб, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитлари аниқ белгилаб берилди.
Ҳа, бирор касб-ҳунарни ўрганиб, ҳаётга катта орзу-ниятлар билан кириб келаётган битирувчининг ишли бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бундай пайтда ўзига, келажагига ишончи ошган ёш йигит ёки қизнинг кўнглидан ўтадиган кечинмаларни тасаввур қилиб кўринг. Фарзандининг меҳнат фаолиятини бошлаганидан мамнун ота-она қувончининг ўзи бир олам…

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.