Bosh sahifa Jamiyat 3 миллиард 700 миллион сўм карманалик ёшлар учун

3 миллиард 700 миллион сўм карманалик ёшлар учун

0

“Yoshlar- kelajagimiz” давлат дастури мамлакатимизда ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, навқирон авлод муаммоларини тизимли ҳал этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокими Қ.Турсунов “Ишонч” оромгоҳида бир гуруҳ карманалик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Тадбирда, шунингдек, вилоят марказий банки бошқармаси раиси Р. Сулаймонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ж. Ходжаев ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими ёшларни иш билан таъминлаш, уларга бизнес юритиши учун ҳудудга ажратилган 22 миллиард сўмнинг 3 миллиард 700 миллион сўми туман ёшлари учун йўналтирилгани катта имконият эканлигини таъкидлади. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, қуёнчилик каби  йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган учун имтиёзли кредит берилиши, ундан мақсадли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Шундан сўнг бир гуруҳ ёшларнинг турли мавзулардаги муаммо ва таклифлари ўртага ташланиб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.