Bosh sahifa Yangiliklar 350 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

350 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

0

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ўтказилган “Президент арчаси” тантаналарида 350 нафар болажонларга ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси”  топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Қобул Турсунов барчани янги йил билан қутлар экан, юртимизда ёш авлодга ғамхўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини мамнунлик билан қайд этди.

Шундан сўнг театрлаштирилган томоша болажонлар эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши барчани хушнуд қилди.