Bosh sahifa Viloyat 4-сектор раҳбари қандай муаммоларга ечим топди?

4-сектор раҳбари қандай муаммоларга ечим топди?

0

Вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари А.Бозоров Учқудуқ ва Томди туманларида бўлиб, ҳудуд аҳолиси, хусусан ёшлар билан учрашди ҳамда уларнинг муаммоларини тинглади.

Дастлаб, Учқудудуқ шаҳридаги “Келажак” ёшлар марказида ўтказилган учрашувда бошқарма бошлиғи билан бирга туман ҳокими С.Ҳамроев ва ҳудуддаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

1532674594_001

Очиқ мулоқотда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан ҳамда ажратилаётган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг, ёшларнинг талаб ва таклифлари тингланди. Чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш истагини билдирган ўнлаб ёшларга кредитлар ажратиш белгиланди. Жумладан, ёш ишбилармон Салоҳиддин Баҳриддиновга “Истиқлол” массивида маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган ёшлар мажмуасини қуриш учун 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Томдилик ёшлар билан учрашув “Роҳат” аҳоли пунктида бўлиб ўтди. Унда катта ёшдаги аҳоли қатлами ҳам қатнашди. Йиғилишда вилоят 4-сектори раҳбари А.Бозоров ҳамда туман ҳокими Қ.Алдабергенов, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

1532842974_20180725_095552

Сайёр қабулда “Yoshlar—kelajagimiz” давлат дастурининг ҳудуддаги ижроси, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан “Роҳат” аҳоли пунктида ечимини кутаётган масалалар, хусусан, пункт ҳудудидаги 18-умумтаълим мактабини янгида қуриш, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда билдирилган барча мурожаатлар қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.