Bosh sahifa Viloyat 4-сектор раҳбари хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини тинглади

4-сектор раҳбари хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини тинглади

0

Учқудуқ ва Томди туманлари вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор ҳудуди саналади.

Яқинда сектор раҳбари А.Бозоров ўзига бириктирилган  ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш, халқ билан  мулоқот қилиш мақсадида сектор штаби аъзолари ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди ҳамда 2019  йилдаги муҳим вазифлалар бўйича  йўл хартаси белгиланди.

Шундан  сўнг  Учқудуқ туманидаги  “Шалхар”  ОФЙ  аҳолиси билан учрашув ташкил этилди.  Унда фуқаролар турли мурожаатлар, хусусан  бандлик  масаласига оид масалаларни ўртага ташлади. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича сектор раҳбари томонидан мутасаддиларга муддатли топшириқлар берилди. Шуниндек, учрашув давомида уйма-уй юрилиб, овул фуқароларининг  яшаш шароитлари ўрганилди. Мазкур  овулнинг  “Обод қишлоқ” давлат дастурига  киритилиши бу ерда  яшовчиларнинг кўп йиллик муаммоларини  ҳал этади.

photo_2019-02-08_10-48-21

Бошланажак яхши ишлар олдидан  урф-одатга биноан Қуръон тиловат қилинди, қўчқор суйилиб, кам таъминланган  фуқароларга  тарқатилди.

Ж.УМИРЗОҚОВ, ДСБ ходими.