Bosh sahifa Mualliflardan 45 миллион сўмлик банк кредити билан бошланган тадбиркорлик йилига 1 миллиард даромад...

45 миллион сўмлик банк кредити билан бошланган тадбиркорлик йилига 1 миллиард даромад келтирмоқда

0

Қизилтепалик Аслиддин Рўзиев 10 йилдан буён мебелсозлик билан шуғулланади. Дастлаб, Бухорода ишлади. Кейин ўзи туғилиб ўсган туманда фаолиятини давом эттирди. 2016 йил «Микрокредитбанк»дан 45 миллион сўм кредит олиб, янги сех очди. Ҳозирда бу ерда 20 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади. 8 киши доимий иш билан банд.
— Асосан, МДФ ва ёғоч эшиклар ҳамда дераза ромлари ясаймиз, — дейди А. Рўзиев. — Маҳсулотларимиз қурилиш объектларига буюртма асосида етказиб берилади. Ўтган йили маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 1 миллиард сўмдан ортди. Бу йил кўрсаткични янада оширмоқчимиз.
Шунингдек, сехда Хитойнинг шпонт хомашёсидан ҳам маҳсулотлар ясалади. Улар ёғингарчилик ва кучли иссиққа чидамли бўлгани боис нархи нисбатан қимматроқдир. Аммо ёғочдан ясалган жиҳозлар билан бирга айнан шундай буюмларга ҳам талаб юқори.
— Сехда 4 йилдан буён ишлайман, — дейди «Оқ мачит» маҳалласида яшовчи Ш. Нуриллаев. — Дастлаб, сех раҳбари Аслиддин акага шогирдликка тушдим. Ҳозирда эса ишчи сифатида оилам даромадини шу ердан таъминлайман. Бу касбга жуда қизиқаман. Келажакда ҳудудда алоҳида сех очиб, мустақил фаолият юритмоқчиман.
Сехдаги ишлар компютер орқали бошқарилади. 30 та ускуна бор. Янги технологиялар Хитойдан келтирилган. Аҳамиятли томони, уларнинг ишлаш қуввати эски ускуналардан фарқ қилади. А. Рўзиевнинг айтишича, олдин тахта бошқа ускунада кесилган, яна биттасида рандаланган, кейин ясалган. Бунинг учун кўп вақт сарфланган. Шунинг ҳисобига бир кунда битта эшик ясаб, безаш имкони бўлган. Ҳозир «Супер Стар» технологияси бу ишларнинг ҳаммасини ўзи бажаради. Бунда қўл меҳнати кўп талаб қилинмайди. Фақат копмютер орқали бошқарилади. 1 кунда 4-5 тагача маҳсулот тайёрлаш мумкин.
www.navoinews.uz сайтидан олинди.