Bosh sahifa Mualliflardan Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда қулайликлар яратилмоқда

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда қулайликлар яратилмоқда

0

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини рўёбга чиқариш, шунингдек аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Қисқа вақт оралиғида «ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 100 та хизматдан ортди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар сони эса 50 баробарга ошди. Бунда, кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичи қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши муносабати билан яна икки баробар ортиши кутилмоқда.

Олдинлари Юридик ва жисмоний шахслар рўйхатдан ўтган манзили бўйича маълумот олардилар ёки давлат рўйхатидан ўтарди. 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:

жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли;

.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори билан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши таъқиқланди. Энди фуқароларнинг ташкилотма ташкилот сарсон бўлиб бришлари камайди. Президентимизнинг бу қарорларидан фуқароларимиз мамнун.

Бобур СОБИРОВ, Кармана туман ДХМ мутахассиси.