Bosh sahifa Yangiliklar 5 ойда Навоийдаги қўшма корхоналар сони 32 тага кўпайди

5 ойда Навоийдаги қўшма корхоналар сони 32 тага кўпайди

0

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятимизда йил бошидан буён 32 та қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.

Мазкур корхоналар Туркия, Америка, Швецария, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Россия, Канада, Украина ва қўшни Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон давлатлари ҳамкорлигида тузилган. Уларнинг фаолияти чиқиндини қайта ишлаш, иссиқхоначилик, зотли қўйларни парваришлаш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишлар билан боғлиқ.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда воҳада хорижий давлатлар инвестициялари иштирокидаги 100 дан ортиқ корхоналар фаолият олиб бормоқда.