Bosh sahifa Yangiliklar “5 ташаббус Наврўзда” фестивалининг вилоят босқичига старт берилди

“5 ташаббус Наврўзда” фестивалининг вилоят босқичига старт берилди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “…замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир”, деган пурҳикмат фикрлари бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирини белгилаб берганлиги шубҳасиз.

Юртбошимизнинг ҳар битта ташаббусларида келажагимиз эгалари бўлган ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бериш, уларнинг жаҳон миқёсидаги илм-фан сирларини эгаллаш, спортда улкан муваффақиятларга эришиш, бугунги кунда тобора глобаллашаётган ахборот коммуникацион технологиялари билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш, миллий маданиятимизнинг энг ноёб дурдоналарини эгаллаш бўйича кенг майдон яратиб бериляпти.
Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “5 ташаббус Наврўзда” фестивалининг вилоят босқичига старт берилди.

IMG_20200312_095332_654

Туман ва шаҳарларнинг барча таълим муассасаларида саралаш босқичларидан ўтиб, ғолиб бўлган жамоалар фестивал доирасидаги “Ёшлик рақси” кўрик-танловининг “Андижон полкаси” рақси йўналишида беллашишди. Тадбирда барча жамоаларнинг тайёргарлик даражаси юқори эканлиги ва ўқувчи-ёшларда миллий санъатимизга бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётганлиги яққол кўзга ташланди.
Фестивалда туман, шаҳар умумтаълим мктабларидан 60 га яқин энг истеъдодли ўқувчилар иштирок этиб, ўзларининг миллий санъатимизга нақадар ошуфта эканлигини намоён этишди.
1-тур бўйича Ҳакамлар ҳайъатининг якдиллик билан чиқарган хулосаларига мувофиқ, рақс техникаларига тўла риоя қилган, саҳна, кийиниш маданияти, миллий рақснинг жозибасини кўрсатиб бера олган Навоий шаҳридаги 7-умумтаълим мактабнинг “Ўзбегим” жамоаси 1-ўринни, Қизилтепа туманидаги 32-мактабнинг “Парвоз” жамоаси 2-ўринни, Хатирчи туманидаги 20-мактабнинг “Ниҳол” жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

IMG_20200312_095328_915
Ёшларимизнинг юз-кўзларидаги ҳаяжонлардан бу каби танловларни ниҳоятда соғинганлиги, баҳорий янгиланиш улар руҳиятига ҳам кўчганлигини сезиш мумкин.
Ғолибларга фестивал ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Фестивал давом этади ва дилларга шукуҳ бағишлайверади.

Ж.Умрзоқов,  Навоий вилояти ХТБ Матбуот котиби