Bosh sahifa Yangiliklar 50 нафар вилоятдошимиз Умра зиёратидан етиб келди

50 нафар вилоятдошимиз Умра зиёратидан етиб келди

0

Муқаддас Умра зиёратини адо этиш учун борган 50 нафар вилоятдошимиз ўз ибодатларини бекам-у кўст адо этиб, юртимизга қайтиб келди. 10 кунга мўлжалланган сафар давомида улар Мадинаи Мунаввара ҳамда Маккаи Мукаррамада бўлишди.

Навоий темир йўл вокзалида ўтказилган тантанали кутиб олиш маросимида зиётарчиларнинг яқинлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги масъуллари қатнашди.

Таъкидлаш керак, воҳамиздан илгари баҳор мавсуми ва Рамазон ойида жами 200 нафар киши ушбу ибодатларни адо этиб келган бўлса, жорий йилдан бошлаб қўшимча яна 100 та ўрин ажратилди.