Bosh sahifa E'tirof 7 нафар навоийлик кикбоксингчи Анапада (Россия) нуфузли ғалабага эришди

7 нафар навоийлик кикбоксингчи Анапада (Россия) нуфузли ғалабага эришди

0

Навоий темир йўл вокзалида Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида ўтказилган кикбоксинг бўйича «World Cup Diamond 2018» Жаҳон кубогида иштирок этган вилоятимиз спортчилари тантанали кутиб олинди.

10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 800 нафар иштирокчилар тур­ли тоифаларда ўзаро бел­лашди.

Ҳамюртларимиз Австрия, Ироқ, Ҳиндистон, Тунис, Рос­сия, Қозоғистон, Украина, Ар­манистон, Белоруссия, Фин­лян­дия каби давлат вакиллари билан рўбарў келишди. 61 на­фар ўзбекистонлик спортчилар орасида 7 нафар навоийлик ёшлар ғолиб ва совриндор бўлди. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз фахрли 3-ўрин­ни қўлга киритди.

Нуфузли турнирда иштирок этган Навоий шаҳридаги би­ринчи ва иккинчи болалар ва ўсмир­лар спорт мактаблари спорт­чи­лари жамоамизга даст­лаб­ки медалларни тақдим этди. Азиз Бегматов ва Сардор Нуров олтин медални кўлга ки­ри­тишди. Оқилжон Fуломов, Юсуф Эргашев, Жасур Ўраз­баев кумуш, Абдулазиз Ўтаму­родов ва Лазиз Қаршиев бронза медалига сазовор бўлди.