Bosh sahifa Mualliflardan 6 ойда Навоий вилоят солиқ органлари томонидан тадбиркорлардан 13,9 миллиард сўмлик солиқ...

6 ойда Навоий вилоят солиқ органлари томонидан тадбиркорлардан 13,9 миллиард сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди

0

Cолиқ юкининг камайтирилиши натижасида жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган солиқ ва мажбурий тўлов турлари қисқартирилди. Айрим ҳолларда, яратилган енгилликларга қарамай, тадбиркорлар томонидан солиқ тўлашдан қочиш ва яшириш ҳоллари учрамоқда. Шунингдек, кўздан кечириш ва ўрганишлар жараёнларида солиқ қарздорликларни ҳам ундиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил ўтган 6 ойи давомида Навоий вилоят солиқ органлари томонидан тадбиркорлардан 13,9 миллиард сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларидан мавжуд қарздорликларни қоплаш мақсадида туман ва шаҳар мажбурий ижро бюролари ҳамкорлигида техника ва бошқа жиҳозлар вақтинча олиб қўйилган.

 Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.