Bosh sahifa Yangiliklar 6 та туманга Президент совғаси — «Дамас» автомашиналари тақдим этилди

6 та туманга Президент совғаси — «Дамас» автомашиналари тақдим этилди

0

Навбаҳор, Конимех, Хатирчи, Қизилтепа, Нурота ҳамда Кармана туманлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига Президент совғаси – “Дамас” автомашиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий  йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилган мазкур тадбир доирасида автомашиналар калитларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими ташкил этилди. “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг сиҳатгоҳида ўтказилган учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда фермерлар иштирок этиб, бир гуруҳ ишитркочилар сўзга чиқди ҳамда юртимиз аграр тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарси хусусида фикр билдирди.

– Фермерлар кенгашларининг фаолияти бир неча йил аввал деярли сезилмас эди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари С.Истамов. –  Юртбошимиз ташаббуси билан мазкур ташкилотга қўшимча ваколатлар берилиб, уларнинг соҳадаги таъсирчанлиги, роли ошди. Бу албатта, бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

– Қизилтепа туманида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида 336 та фермер хўжалиги фаолият олиб бормоқда, – дейди туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ў.Сапфиев. – Жорий йилда мирикшкорларимиз давлатга 20 минг 138 тонна ғалла ўрнига 23 минг тоннадан ортиқ ҳосил топширишди. Улар билан самарали ҳамкорлик олиб боряпмиз. Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари фаолиятини жонлатириш борасида бир қатор саъй-ҳаркатлар амалга оширилмоқда. Моддий техник базамизнинг мустаҳкамланиши фаолиятимиз самарадорлиги ошишини таъминлайди.

Тадбир якунида 6 та туман кенгашига автомашиналар калитлари тантанали равишда топширилиб, келгусидаги долзарб вазифалар яна бир бор тилга олинди.