Bosh sahifa Mualliflardan 7 ой давомида ноқонуний газ ишлатган Карманадаги ғишт заводи 163 миллион сўмлик...

7 ой давомида ноқонуний газ ишлатган Карманадаги ғишт заводи 163 миллион сўмлик зарарни қоплади

0

Мажбурий ижро бюросининг Кармана туман бўлими ва вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Камолот” МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган МЧЖнинг табиий газдан фойдаланиши қонунийлиги ўрганилганда, жамият томонидан мазкур қарор талабларига зид равишда жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ўрнатилган газ ҳисоблагичига пўлат сим орқали ташқи таъсир кўрсатганлиги ва бунинг натижасида “Ўзнефтгазинспекция” Навоий ҳудудий бўлимининг 15.08.2019 йилдаги хулосасига кўра, 01.07.2019 йилдан 27.07.2019 йилгача 163 250 м3, яъни 163 250 000 сўмлик табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб, давлат манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатда жамият иш юритувчисининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 4-қисмида белгиланган “Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ, ёки водопровод тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг плонбаларига қастдан шикаст етказиш, ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида  уларга ташқаридан аралашиш жуда кўп миқдор зарар етказган ҳолда содир этилиши”да ифодаланган жиноят белгилари бўлсада, у ушбу жиноятни биринчи маротаба содир этганлигини, муқаддам шу модда билан судланмаганлигини, текшириш давомида аниқланган зарарни ҳолат аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлиқ тўлаб берганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, шунингдек айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилганлигини сабабли, 25.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят иши қўзғатишдан рад этилган.

З.РИЗАЕВ, МИБ Кармана туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси