Bosh sahifa Jamiyat 800 нафардан ортиқ масъул ходим иштирокида вилоятимиздаги корхона-ташкилотларда меҳнат қонунчилигига зид ҳолатлар...

800 нафардан ортиқ масъул ходим иштирокида вилоятимиздаги корхона-ташкилотларда меҳнат қонунчилигига зид ҳолатлар таҳлил қилинди

0

Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан  фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларнинг кадрлар билан ишлашга масъул ходимлари учун манзилли амалий-семинар машғулотлари ўтказилди.

Ушбу семинар машғулотлари вилоятнинг 9 та туман (шаҳар)ларида ўтказилиб, унда корхона ва ташкилотларнинг жами 800 нафардан ортиқ кадрлар бўлими ва юридик хизмат ходимлари иштирок этди.

Адлия бошқармаси томонидан кадрлар билан ишлашда фойдаланиладиган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар наъмуналаридан (жами 40 та ҳужжат наъмуналари) иборат қўлланма тайёрланиб, иштирокчиларга иш фаолиятида фойдаланиш учун тарқатилди.

Семинарлар амалий қизғин савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, иштирокчиларнинг 100 дан ортиқ амалиёт билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларга адлия мутахассислари томонидан асосли жавоб берилди.

Семинар давомида меҳнат қонунчилиги масаласида вилоятимизда қатор муаммолар мавжудлиги, масалан, таътил, иш ҳақини вақтида бермаслик, иш ҳақидан асоссиз ушлаб қолиш, малака оширишга юбормаслик, мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлиги таҳлил қилинди.