Bosh sahifa Jamiyat Адлия аҳолини сайловга чорламоқда

Адлия аҳолини сайловга чорламоқда

0

Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Адлия-сайловга чорлайди” шиори остида вилоят сайлов комиссияси билан ўзаро ҳамкорликда тарғибот лойиҳалари давом этмоқда.
Шу муносабат билан Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг сайлов қонунчилиги борасида ҳуқуқий саводхонлиини юксалтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сайлов қонунчилиги тарғиботи борасида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар хақидаги ахбороти тўғрисида” ги 983-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 декабрь куни Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Навоий вилоятидаги барча туман, шаҳарларида “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилди.

IMG_20191209_154620_925 Мақсад туман, шаҳар кесимида мавжуд 439 та сайлов участкаларида фаолият кўрсатаётган участка аъзоларининг сайловга доир сиёсий саводхонлигини ошириш, вилоят округ, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилигига доир ҳуқуқий билимларини оширишдан иборатдир.
Тарғибот лойиҳасида вилоят адлия бошқармаси, туман, (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идораси ходимлари, Навоий юридик коллежи ўқувчиларидан иборат “Street law” тарғибот гуруҳи аъзолари жалб этилди ҳамда 6000дан ортиқ фуқарога сайлов қонунчилигига оид 5 турдаги ҳуқуқий флаерлар тарқатилди.
Мазкур тарғибот лойиҳасида ёшларни сайлов жараёнларига кенг жалб этиш ҳамда уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш мақсадида Навоий юридик коллежи ҳам кенг жалб этилган.
Маълумот ўрнида: Бугунги кунда Навоий вилоятида 60 та Навоий вилоят сайлов округи, 285 та туман, шаҳар сайлов округлари ҳамда 439 та сайлов участкалари ташкил этилган.