Bosh sahifa Jamiyat ҲАЙДОВЧИ УХЛАБ ҚОЛДИ. НАТИЖАДА…

ҲАЙДОВЧИ УХЛАБ ҚОЛДИ. НАТИЖАДА…

0

2020 йилнинг 19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг
147 километрида “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи “Нексия” русумли 85К704ЕА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бориб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Чанган” русумли 01344AGA давлат рақам белгили транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “Нексия” русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
“Чанган” русумли 01344AGA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси “Чап оёғи тизза ости синиши” жароҳати билан Зарафшон шаҳар марказий касалхонасига ётқазилган.
Бирламчи маълумотларга кўра, “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиққанлиги мазкур ҳодисани келиб чиқишига сабаб бўлган.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи