Bosh sahifa Mualliflardan “АЙРОНЧИ” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

“АЙРОНЧИ” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

0

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Қизилтепа туманида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, янгиланишлар натижасида қатор замонавий объектлар қад ростламоқда. Мазкур иншоотларнинг аксарияти энг улуғ, энг азиз байрам олдидан ишга туширилиши қизилтепаликларга байрамга муносиб туҳфа бўлади.

Туманда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, хонадонларнинг даромад манбаини яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 78 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ишбилармон оилалар томонидан 74 миллиард сўм ана шундай банк сармоялари олиниб, иссиқхона, паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик, чорвачилик каби йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Учрашувда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари асосида туманнинг “Шайхон”, “Ғойибон”, “Кулолон” маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Сайёр қабулда Қизилтепа туман ҳокими Ш.Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Исоқов ва вилоят ташкилотлари мутасаддилари ва тумандаги давлат органлари раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.

126 нафар фуқаро иштирок этган халқ билан мулоқотда 8 нафар фуқаро томонидан 11 та масала кўтарилди. Шундан 1 та масала учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, 10 та масала назоратга олинди.

Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Исмоил Рустамов 1996-2011 йилларда кўз касалликлари бўйича 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, ҳозирги кунда ногиронлиги нотўғри тугатилганлигидан норозилигини билдирди. Бундан ташқари турмуш ўртоғи инсульт ўтказганлиги сабабли ҳаракатланишда қийналаётганлиги сабабли ҳасса ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқаронинг мурожаатини тегишли тартибда кўриб чиқиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш вазифасига юклатилди. Турмуш ўртоғига қўлтиқтаёқ берилди.

Йиғилишда Қизилтепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва 5 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Сайёр қабулда қатнашаётган фуқароларга 100 та бадиий адабиётлар тарқатилди.

Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Мадина Рустамова қайнонаси Мухтарам Ботировага ногиронлик аравачаси олишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Фуқаронинг мурожаати бўйича ногиронлик аравачаси сайёр қабулнинг ўзида берилди.

Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида  истиқомат қилувчи фуқаро Гулшод Муртазоева маҳалладаги фермерларга ипак қурти етиштириб берганлиги, лекин ҳозирги кунга қадар етиштириб берган ипак қуртининг пулини ололмаётганлигидан норози бўлиб, пулини ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Туман ҳокимлиги, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиб, белгиланган тартибда ҳал этиш назоратга олинди.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати