Bosh sahifa Yangiliklar “Аkfa” компаниясининг Навоийда янги заводи ишга тушди

“Аkfa” компаниясининг Навоийда янги заводи ишга тушди

0

Мамлакатимизда саноатида муносиб ўрин эгаллаган, қурилиш маҳсулотлари, жумладан, алюмин ва ПВХ профиллари, иситиш радиаторлари ва алюмин компазитли панеллар ишлаб чиқарувчи “AKFA” компанияси «Навоий» эркин иқтисодий зонасида янги корхона ташкил этди.

Бу ерда лойиҳа қиймати 20,3 миллион АҚШ долларига тенг – “Akfa production facilities” ишлаб чиқариш мажмуаси тўлиқ қувватда иш бошлаб, мазкур субъектда 300 га яқин иш ўрни яратилди. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 42 минг тоннани ташкил этади.

14 июль куни мазкур йирик комплекснинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда давлат бошқаруви органлари вакиллари, хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ва ишчи ходимлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар бу каби кенг кўламли ислоҳотларнинг татбиқ этилишида кейинги йилларда мазкур эркин иқтисодий зонанинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ошиб бораётгани ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 15 май куни эълон қилинган “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Шундан сўнг, вилоят ҳокими Қ. Турсунов ҳамда AKFA компанияси директорлар кенгаши раиси А. Ганиев иштирокида корхонанинг фаолият бошлаши учун расмий старт берилди.