Bosh sahifa Mualliflardan АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР УЧУН ЭНГ КАМ УЛГУРЖИ-СОТИШ ВА ЧАКАНА НАРХЛАР ҚАНЧА?

АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР УЧУН ЭНГ КАМ УЛГУРЖИ-СОТИШ ВА ЧАКАНА НАРХЛАР ҚАНЧА?

0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан алкоголли маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори билан вино ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш нархи 8 минг 600, энг кам чакана нархи эса 10 минг 200 сўм этиб белгиланди. Ўз навбатида, ишлаб чиқарувчиларнинг 1 литр тайёр коньяк маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш нархи 31 минг, энг кам чакана нарх 36 минг 600 сўм этиб қатъий белгиланган. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литри учун энг кам улгуржи-сотиш нархи 22 минг, энг кам чакана нарх эса 26 минг сўм эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва чакана савдо корхоналарига нисбатан тегишли жарима санкциялари қўлланилиб, айбдор шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Масалан, “Шаробсавдо” улгуржи базалари томонидан алкоголь маҳсулотларини энг кам улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан жарима қўллаш учун маълумотларни Монополияга қарши курашиш органига юборилади. Шунингдек, чакана савдо корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини энг кам чакана сотиш нархларидан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда текширишлар ташкил этилиб, натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига асосан жавобгарлик чоралари қўлланади.
Навоий вилоятида ҳам 2 та улгуржи ва 230 та чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан алкоголли маҳсулотларни белгиланган энг кам нархлардан паст қийматда сотиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда.
Навоий вилоят ДСБ
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси