Bosh sahifa Yangiliklar Америкалик фуқаро Навоийда ҳаво-юк ташиш корхонасини ташкил етди

Америкалик фуқаро Навоийда ҳаво-юк ташиш корхонасини ташкил етди

0

Навоийдан чет эллик инвесторларнинг кети узилмай қолди. Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида кун ора хорижлик ҳамкорларнинг у ёки бу корхона очаётганига гувоҳ бўласиз. Шу кунгача жуда кўп соҳаларда қўшма корхоналар барпо этилди. Америка, Германия, Голландия, Швецария, Корея, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Эрон сингари давлатлар қурилиш, саноат, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бир қатор йўналишларда сармоялар киритиб, ҳамкорликни бошлаб юборганлар. Навоийда яратилган қулай инвестицион муҳит ва инвестициялар хилма-хил, жозибадорлиги боис бошқа соҳаларни ҳам  дунё бизнес вакиллари ўрганишмоқда. 

 Жумладан, америка фуқароси бўлган асли африкалик Томас Исен Исаҳ  ҳаво юк транспорти билан шуғулланишни истаб, ҳамкорлик қилиш учун Навоийнинг иқтисодий салоҳияти билан танишди.  Юртимиздан донли ва дуккакли экинлар, шоли, полиз, сабзавотларни ҳаво юк транспорти орқали хориж давлатларига экспорт қилишни ният қилди. У  ўзбекистонлик хамкорлари билан «OVERSEAS FOURWAYS ENTERPRISES» маъсулияти чекланган жамиятга асос солиб, уни давлат рўйхатидан ўтказди.

 Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида хорижлик инвесторларга яратилган қулайликлардан фойдаланган ҳамкорлар 30 дақиқа ичида ўз фаолият турларини расмийлаштирдилар. Эндиликда Навоийда етиштирилган буғдой, шоли, полиз ва сабзавотларимиз  дунё бозоридаги талабгор мамлакатлар учун айнан ҳаво юк транспорти орқали етказилади. Мана рухсатнома ҳам тайёр. Икки томон ишбилармонлари қўл ушлашиб, бир-бирини янги қўшма корхона очилгани билан қутлашди. Бизнес шундай юмушки, унда факат молиявий тилда гаплашилади. 400 миллион сўмлик маблағ билан иш бошлаган «OVERSEAS FOURWAYS ENTERPRISES» маъсулияти чекланган жамиятнинг истиқболи нурли бўлсин.

Анвар САФАРОВ, Навоий шаҳар ДХМ директори.