Bosh sahifa Yangiliklar Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

0

Жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида ФА Навоий бўлими раҳбарияти “BMB Trade Group” инвестицион-консалтинг компанияси вакиллари билан учрашди. Мазкур компания жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикариш, қайта ишлаш, сақлаш ва хорижий давлатларга экспорт қилиш билан шуғулланади. Учрашувда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро келишилди. Музокаралар давомида яқинда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Тантанали маросимда Навоий бўлимининг раиси А.Мирзаев, унинг ҳалқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К.Нурбоев ҳамда “BMB Trade Group” компаниясининг Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматкулов ва бошқа аъзолари иштирок эттилар. Мазкур компаниянинг таркибига битта қўшма ҳамда учта шўъба корхона киришини таъкидлаш жоиз.

Меморандумнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллий-илмий ишланмаларнинг илғор ютуқларидан фойдаланиш ва мавжуд лойиҳаларга сармоя жалб этиш ниятлари борлиги хақида эътироф этилди.

Учрашув давомида компанияни бўлим лойиҳасига киритиш истиқболлари мухокама қилиниб, бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақланиш муддатини ўзайтириш ва сифатини сақлашга йўналтирилган «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нокимёвий микробларга қарши ишлов бериш усули» инновацион технологиясини Ўзбекистонда тадбиқ этилиши муҳокама этилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли институти ва Россия компанияси ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бир-нечта вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологияларни қўллаб махсус ишлов беришга йўналтирилган илмий ишлаб чиқариш марказларини яратиш ва шу ерда электрон тезлатгичлар воситасида олинадеган электронларнинг юқори қувватидан фойдаланиш назарда тутилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини аниқлаш бўйича регионал-таҳлилий лабораторияларини ташкил этилиши ушбу учрашувдаги алоҳида мавзу бўлди.

Музокаралар сўнгида томонлар имзоланган хужжатлар ижросининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.