Bosh sahifa Jamiyat ҲАМШИРАЛАРГА УCТАМА ПУЛИ БЕРИЛМАЁТГАН ЭДИ…

ҲАМШИРАЛАРГА УCТАМА ПУЛИ БЕРИЛМАЁТГАН ЭДИ…

0

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси реанимация ва анестезиология бўлими ҳамшираси Л.Ходжамова ва бошқаларнинг туман тиббиёт бирлашмаси томонидан иш ҳақи тўланишидан норози бўлиб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Аризани ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли “Тиббиёт ҳодимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида” ги Низом талаблари бузилганлиги аниқланди.

Хусусан, ҳукуматнинг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида” ги Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этиладиган давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари 4-гуруҳга кириши ҳамда тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими ҳамширалари таъриф ставкасига 1,15 тузатиш коэффициенти миқдорида устама тўланиши кўрсатилган бўлсада, Низом талабларига риоя қилинмаган.

Қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари тиббиёт бирлашмаси  раҳбарияти томонидан иш фаолиятида Низом ва соҳага оид меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги оқибатида келиб чиққан бўлиб, бу ўз навбатида Л. Ходжамова ва бошқаларнинг иш ҳақи тўланишидан норози бўлишига ҳамда ҳақли эътирозга сабаб бўлган.

Туман тиббиёт бирлашмасига киритилган тақдимнома ижобий ҳал этилиб,  18 нафар ҳамширага 2020 йилнинг ўтган даври давомида тўланмай қолган 10 миллион 162 минг 755 сўм устама пуллари тўлаб берилди

Йигитали  ЭРМАМАТОВ, Учқудуқ туман адлия бўлими бошлиғи.