Bosh sahifa Jamiyat ҲАР ҚАНДАЙ БИЗНЕС ДХМ ОРҚАЛИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

ҲАР ҚАНДАЙ БИЗНЕС ДХМ ОРҚАЛИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

0

Жаҳонгашта тадбиркорни пандемия ҳам чўчита олмайди. Йуқса, Ҳиндистон қаерда-ю, Нурота қаерда? Бу икки замин ер шарининг икки бурчагида жойлашган. Миллионлаб километр масофани эса биргина бизнес боғлаб турибди. Нурота мармари ўзининг сифати ва ранги, жаҳон стандарти талабларига жавоб бериши билан хорижлик тадбиркорларнинг диққатини тортгани рост. Жорий йилнинг ўзидаёқ Австрия, Англия, Франция, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг ишбилармонлари Нуротада 10 га яқин қўшма корхоналар очиб, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратдилар.

Нурота тумани Давлат хизматлари марказидан ҳиндистонлик ишбилармонлар яна бир ҳамкорликни давлат рўйхатидан ўтказдилар. Ҳиндистон Республикасидан ташриф буюрган Саини Эдити ва Бхан Санжайлар «ENDURANCE STONE» масъулияти чекланган жамиятни  ташкил этдилар. Аслида бу икки таъсисчи бир йил муқаддам Нурота заминида «EDIFICE — AASPIRE» қўшма корхонасига асос солганди. Бизнес юритиш учун юртимизда яратилган қулай инвестицион муҳитдан фойдаланган ҳинд тадбиркорлари фаолиятларини янада кенгайтирдилар. 

Корхона гранит ва мармар тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Демак, Нуротада мармарга қайта ишлов берувчи завод яна биттага кўпайиб, айни кунда унда чет эл технологияси ўрнатилмоқда. Марказ ходимлари томонидан ҳамкорларга «яшил йўлак» тамойили асосида хизмат кўрсатилди. Хорижлик тадбиркорларнинг ҳайратига сабаб бўлган ҳолат
15 дақиқа ичида тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиргани бўлди. 

Шахоб РЎЗИЕВ, Нурота тумани ДХМ директори.