Bosh sahifa Jamiyat “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури: бугунгача 2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли...

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури: бугунгача 2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди

0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 июнда эълон қилинган “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтган даврда вилоятимизнинг 146 нафар фуқаросига тижорат банклари томонидан 2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

Наслли қорамол, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, тикувчилик ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган мазкур маблағлар ўз ўрнида аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти.

Таъкидлаш керак, юқоридаги ҳужжатга мувофиқ, имтиёзли кредитлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан – 1000 бараваригача миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилмоқда.