Bosh sahifa E'tirof “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”да фаол қатнашган ўқувчилар Шаҳрисабзга зиёратга бориш имкониятига эга бўлди

“Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”да фаол қатнашган ўқувчилар Шаҳрисабзга зиёратга бориш имкониятига эга бўлди

0
фото: Навоий вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати

Навоий вилоятида 10 мартдан 10 апрель кунига қадар ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”да таълим муассаларида кенг тарғибот тадбирлари олиб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Худди шундай тадбир Навоий шаҳридаги 13-сонли мактабда ўтказилди. Унда ўқувчилар ўртасида биринчи тез тиббий ёрдам, йўл ҳаракати қоидалари юзасидан имтиҳон, велосипедчилар мусобақаси, “Яшил чироқ” ташвиқот гуруҳларининг чиқиши каби шартларда беллашишди.

Мусобақаларда фаол қатнашиб, яхши натижа кўрсатган ўқувчилар Шаҳрисабз шаҳрига зиёратга бориш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

А.ШАРИПОВ, Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими.