Bosh sahifa Yangiliklar “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”: раҳбарларнинг жараёнда иштироки таҳлил қилинади

“Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”: раҳбарларнинг жараёнда иштироки таҳлил қилинади

0

Навоий вилоятида жорий йилнинг 10 мартидан 10 апрель кунига қадар ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”да 20 нафардан ЙПХ инспекторларидан иборат 10 та ҳаракатдаги махсус рейд гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.

Бир ойлик тадбирлар вилоят ҳокими фармойишига асосан амалга оширилаётган бўлиб, 20 банддан иборат ташкилий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра тарғибот ишларига асосий эътибор қаратилиб, жараёнга барча корхона-ташкилотлар ва муассасалар қамраб олиниши қайд этилган.

Шунингдек, тадбирни самарали ўтказишда раҳбарларнинг иштироки ҳокимликлар ҳузуридаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари”да ҳар 10 кунда таҳлил қилиб борилади.