Bosh sahifa Tahlil Қарийб 1,5 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Қарийб 1,5 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

0

Бугунги кунда Навоий вилояти бўйича  савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳасидаги корхоналарнинг солиқ қарзи 2 миллиард сўмни ташкил этади.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ушбу қарздорликларни ундириш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси кесимида ҳар бир қарздор корхона ёки жисмоний шахс маъсул ходимларга бириктирилди.

Май ва июнь ойлари давомида  олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида солиқ қарзига эга корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролардан 427 миллион сўм ундирилган бўлса, 941 миллион сўмлик ҳар хил турдаги мол-мулк хатланиб, солиқ қарзи ҳисобига қоплаш бўйича сотиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, айни вақтда солиқ қарздорлиги Навоий шаҳрида 279 миллион, Кармана туманида 156 миллион, Зарафшонда 116 миллион, Нуротада 94 миллион, Навбаҳорда 34 миллион, Қизилтепа туманида 31 миллион ҳамда Учқудуқда 8 миллион сўмга ўсган.

Мазкур чора-тадбирлар Президентимизнинг 2018 йил 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, дебитор-кредитор қарзлар, шу жумладан бюджет олдидаги қарзларни қисқартириш масалари юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 майдаги “Йўл хатираси” асосида олиб борилмоқда.

Ойбек ЖЎРАКУЛОВ,

Навоий вилоят ДСБ бўлим бошлиғи.