Bosh sahifa Jamiyat АСОСИЙ МАҚСАД — СИФАТЛИ ХИЗМАТ

АСОСИЙ МАҚСАД — СИФАТЛИ ХИЗМАТ

0

Бугун аҳолини ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш учун “Учқудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам тинимсиз меҳнат қилишмоқда.  

Айни вақтда туманда 10 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. “Учқудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан уларда истиқомат қиладиган 2764 нафар аҳолига белгиланган режа-график асосида маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб бериляпти. 21103 нафар истеъмолчи эса резервуар сиғим (газгольдер) тизими орқали суюлтирилган газдан фойдаланади. 

Туман аҳолиси учун ажратиладиган суюлтирилган углеводородли газнинг йиллик фонди  243 тонна 620 килограммдан иборат бўлиб, айни вақтга қадар 156,4 тонна суюқ газ истеъмолчиларнинг маиший эҳтиёжи учун сарфланган.

 – “Туманнинг 24 та нуқтасида истеъмолчиларга газгольдер қурилмаси орқали суюлтирилган газ етказиб бериш имконияти яратилган, — дейди бўлимнинг суюлтирилган газ бўйича етакчи муҳандиси Шаҳбоз Тошмуродов. — Ҳозирда 6911 та кўп қаватли хонадонлар аҳолисига резервуар сиғим орқали суюлтирилган газ етказилади.  Бу ердаги аҳолида куз-қиш мавсумида ҳам муаммо бўлмайди. Боиси, газгольдер қурилмаси билан замонавий газ қозонлари орқали уй иситиш имкони ҳам мавжуд. Маиший газ баллондаги суюқ газдан эса фақат овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиш мумкинлиги борасида истеъмолчилар доимий равишда огоҳлантирилмоқда.  IMG_20200817_161606_041

Бўлимда суюлтирилган газни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиш учун жами 39 нафар ходим масъул этиб белгиланган. Улар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда хизмат кўрсатишади. Боиси, озгина эҳтиётсизлик, эътиборсизлик билан бугун атрофдагиларнинг соғлигини хавфга қўйиш ҳеч гап эмас. Бунинг учун ходимлар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, истеъмолчидан қабул қилинган ва уларга топширилаётган баллонларни дезинфекция ёрдамида зарарсизлантирмоқдалар. Хонадонларга маиший газ баллонларни ўрнатиб беришда ҳам барча эҳтиёт чоралар кўрилмоқда. 

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.