Bosh sahifa E'lonlar Аукциондан техник соз “НЕКСИЯ” ютиб олинг

Аукциондан техник соз “НЕКСИЯ” ютиб олинг

0
фото: интернет

“IXTISOSLASHGAN AUKSION AVTO MULK MARKAZI”  МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

 

Аукцион савдосига “Telekom Innovations Services” МЧЖ қўшма корхонасининг 21.02.2019 йилдаги 01-03/05-сонли хатига асосан, давлат белгиси 01 474 ОЕА бўлган “НЕКСИЯ” (2010) русмли техник соз ҳолдаги автотранспорт қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 37 000 000 сўм.

Аукцион савдоси 2019 йил 25 март куни соат  17:00 дан бошлаб ўтказилади.

Аризалар расмий иш кунлари қуйидаги манзилда соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Мазкур аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2019 йил 1 ва 8 апрел кунлари соат 17-00да  ўтказилдиган аукцион савдоларига мунтазам равишда қўйиб борилади. Аризаларни қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 12:00 да тўхтатилади.

Талабгорлар  мулк ҳолати бўйича ташкилот вакиллари иштирокида бевосита жойига бориб танишиши мумкин. Савдо ғолиби сотувчи билан аукцион ўтказилган кундан бошлаб 20 банк куни ичида олди-сотди шартномасини тузиши лозим. Талабгорлар  10 (ун) фоизлик закалат пулини  мулк номини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳисоб рақамга тўлайди. Талабгорларга кўрсатилаётган хизматлар учун қўшимча равишда ҳақ олинади.

  “Савдо ташкилотчиси”  ҳисоб рақами  20208000600842644001, МФО 01007, ИНН 305 303 092 АТ “Алоқа  банк” Навоий филиали. Савдо ўтказиладиган манзил: Савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар Жасорат кўчаси 22-уй жамият маъмурий биноси. Тел (91) 991-92-38  Гувоҳнома № 576485