Bosh sahifa Yangiliklar Австриялик инвесторлар ҳам Навоийда бизнес юритишга катта қизиқиш билдиришмоқда

Австриялик инвесторлар ҳам Навоийда бизнес юритишга катта қизиқиш билдиришмоқда

0

Нурота тумани Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган «GAZGANSTONEINVEST» MCHJ таркибига Австрия Республикасидаги «PARSALPINEMANAGEMENT» GMBH корхонаси таъсисчи сифатида кириб, кўшма корхона қайта рўйхатдан ўтказилди. Энди австриялик ишбилармонлар ҳам Нурота тоғларидаги гранит тошларни қазиб олиб дунё бозорига экспорт қиладилар. Чет эллик ҳамкорга «яшил йўлак» тамойили асосида хизмат кўрсатилди.
Қайд этиш керак, сўнгги вақтларда австриялик инвесторлар ҳам Навоийда бизнес юритишга катта қизиқиш билдиришмоқда. Бу алабатта, воҳамиздаги қулай ишбилармон муҳити самараси саналади.
Шахоб РЎЗИЕВ,
Нурота тумани ДХМ директори.