Bosh sahifa Mualliflardan Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш давлат хизматлари маркази...

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги қарори билан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни  ташиш фаолиятини лицензиялаш давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилиши белгиланди.

 

Фуқаро тегишли лицензия ва лицензия варақалари олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш орқали мурожаат қилади.

Ариза берувчи маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиши, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш лозим. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда сўровномани тўлдириб, 1 соат мобайнида (ўзи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилганда автоматик тарзда)  лицензияловчи орган(Транспорт вазирлиги)га юборилади.

Лицензияловчи орган (Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари) томонидан 1 иш куни муддатида лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганилади.

Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ, деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юборади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилади.

Ариза берувчи Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг, лицензия варақалари олиш учун давлат божи тўловларини амалга оширади. Лицензияловчи орган (Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари) ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг1 иш кунида QR код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб расмийлаштиради. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади. Давлат хизматлари маркази томонидан 1 соат мобайнида Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан беради.

Акбар ХАЙРУЛЛАЕВ, Кармана туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси