Bosh sahifa Jamiyat АЁЛЛАРНИ УЛУҒ ОДАМЛАР ҲУРМАТ ҚИЛАДИ

АЁЛЛАРНИ УЛУҒ ОДАМЛАР ҲУРМАТ ҚИЛАДИ

0

Аёлларга иззат-икром, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ота-боболаримиздан қолган муқаддас удумдир. Бежизга ҳадисларимизда «…аёлларни улуғ одамлар ҳурмат қилади…” деб айтилмаган. Аслида аёллар учун биргина меҳрнинг, эътиборнинг ўзи кифоя. ДХА Навоий вилояти бошқармаси ва Давлат хизматлари марказларида бу  тантанага ҳар йили алоҳида тараддуд кўрилади. 

Нурота ва Хатирчи туманлари Давлат хизматлари марказида эрта тонгдан хотин-қизларга байрам кайфияти улашилди. Нақадар хайрли кун. Аслида аёлларнинг юзларидаги табассумга боқиб, уларга бағш этган хурсандчиликдан завқ олади, киши. Олам мунавварлиги, ҳаётнинг гўзал ва мафтункорлигини хотин-қизлардан айро тасаввур эта олмасликни таъкидлаган Шахоб Рўзиев аёлларга байрам муносабати билан бугун давлат хизматлари кўрсатишни навбатсиз жорий этди.

Конимех ва Навбаҳорда ҳам Давлат хизматлари марказлари ходимлари мурожаатчи  хотин-қизларга гул ва байрам туҳфаларини ҳадя этиш билан бошладилар. Тасаввур этинг, қайсидир ҳужжат учун марказга ташриф буюраётган онахонга кутилмаганда, уни танимайдиган марказ ходими гул билан қарши олса…Бу энг ажойиб туҳфадир. Тўғриси, кунни ўзига кўрсатилган эҳтиром билан бошлаган хотин-қизларнинг айтишича, улар бу йилги байрам қутловларини ҳаммадан олдин ДХМ ходимлари қўлидан олмоқдалар.

Навоий вилоятидаги барча ДХМларда бугун кун худди шундай байрамона тарзда бошланди. Аслида аёлларга кўрсатилган бундай эҳтиром давлат хизматчиларининг бутун мамлакатимиз хотин-қизларига бўлган эътибори ва чексиз ҳурмати туфайлидир. Қолаверса, ҳадисларда таъкидланганидек, аёлларни чиндан улуғ одамлар ҳурмат қилади, кўнглини асрайди. Чунки, ҳотин-қизлар бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар.