Bosh sahifa Jamiyat ҲАЁТИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ САЛОМАТЛИГИНИ КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН ҲАМ ШУНДАЙ ҚИЛИНГ

ҲАЁТИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ САЛОМАТЛИГИНИ КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН ҲАМ ШУНДАЙ ҚИЛИНГ

0

Маълумки, Давлат хизматлари аҳоли кўп кирадиган манзил. Юртимизда короновирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ҳукумат томонидан эпидемик вазият расман эълон қилинган кундан бошлаб Давлат хизматлари марказларида карантин қоидаларига риоя қилиниши устидан қатъий ва тизимли назорат ўрнатилди. Иш якунида ҳар бир марказ дезинфекторлар томонидан дезинфекция қилинмоқда. Марказлар фаолияти видеокузатув остида. Бироқ, шуни айтиш лозимки, карантин даврида марказларда давлат хизматини олиш учун келаётган фуқаролар бисёр. 

Хавотир ва ваҳимага асос йўқ. Аммо, давлат хизматини олиш учун зарурат туғилгандагина ёки кечиктириб бўлмайдиган вазиятдагина марказларга келишлари тавсия этилмоқда. Боиси, Давлат хизматлари марказларидан кўрсатиладиган деярли барча давлат хизматларини электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имконияти яратилган. Шундай экан, мурожаатчиларга хизматларни онлайн шаклда олиш тарғиб қилинмоқда! Бунинг учун, электрон рақамли имзо бўлса кифоя! Мазкур видеокузатув фотолари Хатирчи тумани ДХМ марказидан жорий йилнинг 20 март ҳамда 25 март кунлари тасвирга олинган. Кўриб турганингиздек, фуқароларнинг марказга қатнови анча камайган. Ҳаётингиз ва яқинларингиз саломатлигини короновирусдан ҳимоя қилиш учун ҳам шундай қилинг.

Марказга ташриф буюраётган мурожаатчиларга дока ниқоблардан фойдаланиш, давлат хизматчиси билан мулоқотда бўлганда масофани ушлаш кераклигини қайта-қайта эслатиб борилмоқда. Ўз ўрнида марказ мутахассислари ҳам эпидемик жараёнга тайёр ҳолда юз ниқоблари, бир марталик ишлатиладиган спиртли салфеткалар ҳамда инфекция тарқалишини олдини оладиган антисептик суюқликлардан фойдаланган ҳолда фуқароларга давлат хизматини кўрсатмоқдалар. 

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати