Bosh sahifa Yangiliklar Қизилтепа туманида цемент заводи ишга тушди

Қизилтепа туманида цемент заводи ишга тушди

0

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан бугун, 29 август куни  Қизилтепа туманида “Оқ олтин капитал сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 33 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган цемент заводи фойдаланишга топширилди.

Бу ерда Хитой технологияси асосида йилига 300 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, корхонада 120 нафар мутахассис фаолият олиб боради.

Объектнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Х.Каримов ҳамда туман ҳокими Ш.Набиевлар иштирок этиб, барчани байрам билан қутлар экан, янги завод воҳа саноати ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Қайд этиш керак, корхонани барпо этиш лойиҳаси 2016 йилда бошланган бўлиб, ўтган даврда завод ҳудудига энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар келтирилиб ўрнатилиб, 3 та цех ташкил этилди.

Эндиликда бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам йўналтирилади.