Bosh sahifa Jamiyat Байрам шодиёналари давом этмоқда

Байрам шодиёналари давом этмоқда

0

Учқудуқдаги “Лочин” спорт-мажмуаси майдонида ўрнатилган 20 метр узунликдаги “Янги йил арчаси” атрофида байрам шодиёналари давом этмоқда.

Бу ерда туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган болалар иштирокида янги йил байрами ўтказилди. Тадбир давомида 65 нафар кичкинтойга байрам совғалари улашилди.

“Қизилқум” маданият уйининг бадиий жамоалари ва эртак қаҳрамонларининг чиқишларини болажонлар катта хурсандчилик билан кутиб олдилар.

1546237913_img_0019

Шунингдек, байрам муносабати билан 14 нафар кам таъминланган оилаларга ҳар бирининг умумий баҳоси 589 000 сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.