Bosh sahifa Mualliflardan “БАЛДИРҒАН” – янги бинода!

“БАЛДИРҒАН” – янги бинода!

0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан Узунқудуқ овулидаги “Балдирған” мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди.
Мутлақо янги бинода фаолият бошлаган болалар маскани 60 ўринга мўлжаланган. Мактабгача таълим муассасасида ўсиб келаётган ёш авлодни сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шарт – шароитлар ва қулайликлар яратилган.
Ушбу муассасасини фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, болажонларни ва овул аҳлисини янги бино, билим ва маданият маскани билан қутлади.
“Балдирған” мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қурилиб байрам кунларида кичкинтойлар ихтиёрига берилиши болажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати