Bosh sahifa Bu qiziq “Бамбук фалсафаси”ни ўрганмаган одам ҳеч қачон муваффақиятга эришолмайди

“Бамбук фалсафаси”ни ўрганмаган одам ҳеч қачон муваффақиятга эришолмайди

0

Сиз бамбук ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз? Аллоҳ таоло уни қандай ҳикмат билан яратган? Қуйида биз келтирадиган маълумотларга  балки биринчи бор дуч келаётгандирсиз, эҳтимол.

Бамбук дарахти дастлабки 5 йил ичида жуда секин ўсади. Бу жараён шу

даражада секинки, бир йил олдин эккан дарахтингизни шунча вақт ўтган бориб кўрсангиз ундаги ўзгариш ҳатто кўз билан илғаб бўлмас даражада бўлади.

Бамбук ҳар куни суғорилиб, ўғит берилса-да, бу давр ичида атиги бир неча сантиметр ўсиши мумкин.

Аммо 5 йилдан кейин унинг ўсиши кутилмаган даражада тезлашади ­– сантиметрга эмас, балки метрга ўсиб бошлайди.

Хўш, бу қандай содир бўлади?

Аслида дастлабки 5 йил ичида ҳам бамбук катта ўсиш жараёнида бўлган. Нима учун? Сабаби мазкур дарахт келажакда ўнлаб метрга етганда мувозанатини сақлаш учун жуда кучли пойдевор ­­- мустаҳкам илдиз  тайёрлайди. Шундан сўнггина у жадал ўсиб боради.

Аслида  бирор муваффақиятга эришиш илинжидаги инсон ҳам бирданига катта натижаларга эришишни ўйламаслиги лозим. Бамбукдек аввалига захира тайёрлаши, келгусидаги шиддатга, оғир масъулиятга тайёр бўлиши керак. Шунингдек, бамбукни кучли циклонлар қайиргандан сўнг ҳам у яна ва яна ўзининг ўнглаб, ўсишда давом этаверади.

Аслида бу қийиниликлардан чўчимаслик, пухта режа билан иш бошлашга ўргатмаяптими у бизни?

Озод МУСТАФОЕВ.