Bosh sahifa Mualliflardan БАРҚАРОР ФАОЛИЯТ КАФОЛАТЛАРИ ВАЗИЯТГА  ОНГЛИ ЁНДАШИШИМИЗГА БОҒЛИҚ 

БАРҚАРОР ФАОЛИЯТ КАФОЛАТЛАРИ ВАЗИЯТГА  ОНГЛИ ЁНДАШИШИМИЗГА БОҒЛИҚ 

0

Бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлар, хусусан иқтисодиёт соҳаси корхоналари ҳам пандемия шароитига мослашиб ишлашга ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилаётган селектор йиғилишларида  ҳам иқтисодиёт тармоғини қайта ишга тушириш ҳамда қатъий интизом ва тартиб асосида карантинга тўлиқ риоя қилган ҳолда ишлашни ташкил этишга алоҳида урғу берилмоқда. 

Маълумки, нафақат иқтисодиёт, балки ҳаётимизнинг барча жабҳаси бевосита энергетика билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис, мазкур соҳа вакиллари пандемия шароитида ҳам карантин талаблари асосида тинимсиз иш олиб бораётгани эътирофга лойиқ. Хусусан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Навоий филиалининг 140 кишилик жамоаси вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари билан бирга, халқ хўжалиги ҳамда аҳоли, шунингдек Самарқанд вилоятининг бир қисми ва Бухоро ҳамда Қашкадарё вилоятларини узлуксиз, сифатли электр энергия билан таъминлашда самарали фаолият юритиб келмоқда. Ходимларимиз томонидан иш суръати бир маромда олиб борилаётган экан, бунда аввало ижтимоий масофани сақлаш, гигиеник ниқоб тақиш, антисепик воситалардан фойдаланиш ва бошқа талабларга алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Қайд этиш керак, магистрал электр тармоқлари филиалларида июль-август давомида “Хавфсизлик техникаси” кўрик-ойлиги ўтказилмоқда. Корхона тасарруфида умумий узунлиги 385 километр бўлган 14 та юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари ҳамда умумий қуввати 967 минг  киловатт ампер бўлган 4 та подстанциялар мавжуд бўлиб, мутахассисларимиз бевосита мазкур объектларда иш олиб боради. Айни вақтда ходимлар томонидан бажарилаётган ишларнинг хавфсизлик техникаси қоидалари талаблари асосида бажарилиши кўздан кечирилмоқда. Жйоларда “нурчилар”нинг билим савиясини доимий равишда ва ишдан ажралмаган ҳолатда ошириш мақсадида техник-иқтисодий ўқиш ташкил қилинаётган бўлиб, бу жараёнда “Covid-19” вируси ҳамда ундан сақланиш борасида ҳам кенг тушунтиришлар олиб бориляпти. Бундан ташқари, тезкор ходимларни мунтазам равишда аварияларни бартараф этишга тайёргарлигини ошириш юзасидан аварияга қарши ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад ишчи- ходимларни доимо ўз ишларига ҳар қандай шароитда ишларни тўғри ва аниқ хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган холда бажарилишини таминлашдан иборат. 

     Корхонамизда меҳнат муҳофазаси бўйича зарарли меҳнат шароитида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар бепул кир ювиш воситалари ва сут маҳсулотлари билан таьминланиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида барча ишчилар тиббий кўрикдан ўтказилди ва ўнлаб мутахассисларимизга корхона ҳисобидан маиший электр ускуналари тақдим қилинди. Шу билан бирга улар махсус усти-бош, махсус оёқ кийим, ҳимоя воситалари, электр чилангарлик асбоб-анжомлари билан таьминланиб келинмоқда. Бундан ташқари пандимия шароитида ишчи-ходимларга кунлик ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалари тарқатилиб, дизенфекция ишлари бажарилиши назоратга олинган. Бизнинг асосий вазифамиз устоз-шогирд аьнаналарига таяниб, ёш мутахассисларни электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш жараёнида доимо хавфсизлик техникаси  қоидалари талабларига риоя қилиб ҳамда хавфсиз иш бажариш шартларини ўргатишдан иборат.

Давлатимз раҳбари иштирокида жорий йилнинг 17 июль санасида ўтказилган селекторда юртбошимиз “Фақат тезкор ва мунтазам сафарбарлик, темир интизом ва таббий маданият, юксак онглилик билангина биз бу офатга қарши кураша оламиз”, дея таъкидлади. Албатта, вазиятга тўғри баҳо бериб, техик қоидалар билан бирга тиббий шартларга ҳам тўлиқ амала қилсак – бу икки омил барқарор фаолиятимиз кафолатига айланади. 

Ҳабиб ҲУСАНОВ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Навоий филиали муҳандиси.