Bosh sahifa Mualliflardan Барқарор фаолият учун муҳим асос

Барқарор фаолият учун муҳим асос

0

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида қолаверса Республикамизнинг турли нуқталарида коронавирус пандемияси тарқалиши билан карантин жорий этилганлиги оқибатида иқтисодиётнинг барча соҳаси корхоналари қаторида, бир неча йиллардан буён Кармана туманида фаолият кўрсатиб келаётган «КАРМАНА ГОЛДEН ЭГГС» МЧЖга тегишли бўлган паррандачик фабрикасига ҳам ўзининг жиддий таъсирини кўрсатди.

Жамиятга қарашли бўлган паррандачилик фабрикамизда боқилаётган паррандаларни парваришлашда, кунлик озуқалар ва тиббий маҳсулотлар билан таъминлаб боришда, фабрикада тайёр бўлган маҳсулотларни сотиш ва харидорларга ўз муддатида етказиб беришда, солиқ, кредит ва бошқа турдаги мажбурий тўловларни тўлаб борилишида ҳам катта қийинчиликлар вужудга келиб, келажакда корхона фаолиятини қандай тартибда бошқариш ва тўхтатмаслик куннинг долзарб ташвишига айланиб қолганди.
Айниқса, 2020 йилнинг 23 март кунидан бошлаб мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинганлиги, корхона даромадининг асосий қисми ички бозорларимизда эканлиги сабабли, фабрикада кунлик ишлаб чиқариладиган тухум ва парранда гўшти маҳсулотларимизни сотилиш кўрсатгичлари пасайиб, корхона иқтисоди кун сайин оқсоқланиб бормоқда эди.

IMG_20200409_104148_598Президентимизнинг 2020 йил 19 мартда «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолагани тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оқсоқланиб қолаётган корхона, ташкилот ва муассаларга имтиёз яратиш ва молиявий қийинчилик вазиятларидан чиқиб кетиши учун давлат органлари томонидан етарлича имконият яратиш, фуқароларнинг соғлиги ва турмуш тарзини яхшилашга катта эътибор бўлди, дейиш мумкин.
Ушбу ҳужжатга асосан тадбиркорларга барча тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларини тўлов қобилиятига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига 2020 йилнинг 1 октябр кунига қадар «кредит таътили» эълон қилинган бизга катта кўмак бўлди.
Шунингдек, 3 апрел куни видеоселектор кўринишида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятига янада кўпроқ эътибор қаратиб, иқтисодиётнинг барча соҳаларига улкан имтиёз яратиб берилиши, жумладан, жойларда ностандарт ечимларни излаб, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва иш жойларини сақлаб қолиш, корхоналар фаолиятини давом эттириш ҳамда уларнинг оқсаб қолган ҳар бир соҳаларида давлатимиз томонидан барча зарурий ёрдам чораларни кўриши зарурлиги, ушбу мезон асосида вилоят, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс идоралари ўз иш режалари ва ишлаш услубларини қайта тузиб олишлари даркорлигини таъкидлаб, «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида айтди ва унда белгиланган меъёрлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мен ушбу ҳужжатни барча тадбиркорлик субъектларининг ҳам келгуси фаолиятида юзага келадиган қийинчилик вазиятларидан чиқиб кетиши учун энг муҳим, ўз вақтида эълон қилинган дастуриламал, деб ҳисоблайман.

IMG_20200409_104121_240
Бугун бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши шиддатли кураш кетаётган бир пайтда, давлатимиз раҳбарининг аҳоли саломатлигини ушбу кўринмас офатдан муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан бирга, иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, хусусий тадбиркорлик субъектларига бу каби ғамхўрликларини, ўйлайманки, бутун халқимиз чуқур ҳис қилиб турибди. Айни шу дамларда ҳаммамиз янада жипслашиб ва сабр-матонатли бўлиб, онгли равишда шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилиб, албатта, бу касалликни тез кунларда енгиб ўтишимизга ишонаман.

Азиз СУВОНОВ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.