Bosh sahifa Bu qiziq Белгиланмаган жойга ахлат ташлашга жарима: хориждаги нархлар билан танишинг

Белгиланмаган жойга ахлат ташлашга жарима: хориждаги нархлар билан танишинг

0

Испанияда машина деразасидан ахлат улоқтирганлик учун 200 евро, сигарет қолдиғини йўлакка ташлаш 90 евро миқдорда жаримага асос бўлади.

Германияда ахлоқсиз фуқаролар “чиқинди изқуварлари” томонидан ушланади. Кўчага ўрнатилган видеокамера орқали махсус қутига ташланмаган ахлат учун аҳолининг ана шундай қатламига 100 еврогача жарима солинади. Сигарет қолдиғи, музқаймоқ ёки конфет қоғози, салқин ичимлик идишини ерга ташлаш 20 евро, сақич, қолдиқ овқат улоқтириш 35 еврони ташкил этса,  эски мебель, электрон техникани ташлаганлик учун 150 дан 600 еврогача жарима тўланади.

Швецияда ерга ташланган қоғоз унинг эгасига 90 евро, Сингапурда эса 300 дан 1000 долларга тушади.

www.dustlikbayrogi.uz дан олинди.